Ўзбекистон Туркия ўсмирлари билан муроса кўчасини танлади
Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар U-17 жамоаси тез орада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан Туркия давлатидан келган тенгқурлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтган ушбу қарама-қаршиликда жамоалар 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этиб, муроса кўчасини танлашди.
Ўртоқлик учрашуви
11 октябр, 17:00, «ЖАР» стадиони
Ўзбекистон - Туркия - 2:2
Голлар: Ҳасан Якуб - 18 (0:1), Эймен Мустафа Эрдоған - 45 (0:2), Амирхон Мурадов - 45+3 (1:2), Нурбек Сарсенбаев - 82 (2:2).
Ўзбекистон U-17 - 1.Иброҳим Шокиров (21.Неъмуллоҳ Рустамжонов, 46), 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баҳодирхонов (22.Хайруллоҳ Эргашев, 86), 5.Амирхон Мурадов (2.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 46), 7.Садриддин Ҳасанов (17.Жамшидбек Рустамов, 72), 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев (20.Асилбек Алиев, 46), 11.Сайфиддин Содиқов (16.Азизбек Абдумўминов, 72), 13.Абдулмалик Анваров (6.Миразиз Абдукаримов, 72), 15.Муҳаммадали Мусахонов (14.Бехруз Саидмуродов, 46), 18.Абубакир Шукуриллаев (9.Нурбек Сарсенбаев, 72), 19.Азизбек Эримбетов (8.Абдусамад Саидов, 86).
Туркия U-17 - 1.Чем Ефе Эроғлу, 3.Бариш Баш, 4.Билал Демирағ, 5.Ата Яник, 7.Али Демирбилек, 8.Нечати Оғулчан Янчел, 10.Ҳасан Якуб Илчин (с), 11.Ҳусейн Шен, 16.Эймен Мустафа Эрдоған, 18.Ҳалил Коч, 19.Яағиз Фикри Шен