Ўзбекистон терма жамоасига яна икки футболчи чақирилди
Чақирув сабаблари маълум қилинмаган.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон терма жамоаси эртага Кувайтга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ушбу баҳс олдидан “Насаф” ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов ва “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев миллий терма жамоага чақирилди. Чақирув сабаблари маълум қилинмаган.
Ҳар иккала футболчи ҳам машғулотларга қўшилган ва Кувайтга қарши баҳсда майдонга тушишиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Кувайт баҳси 9 октябрь куни "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 18:00да старт олади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист