locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея устидан ғалаба қозонди
Расм: Zamin.uz Ўзбекистон терма жамоаси U17

30 март куни Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйин Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Ал-Иттиҳод»базасида бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисоби билан ўзбекистонлик футболчилар фойдасига якунланди. Бу 3 апрелдан 20 апрелгача давом этадиган Осиё кубоги олдидан сўнгги ўйин эди.

Ўзбекистон Тайланд, Саудия Арабистони ва Хитой билан бирга A гуруҳида ўрин олган.
Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаси таркиби:
21. Неъматулло Рустамжонов, 2. Ҳожиакбар Ботиралиев, 3. Муҳаммад Ҳақимов, 4. Мўминхон Баҳодирхонов (к), 7. Садриддин Ҳасанов, 9. Нурбек Сарсенбоев, 11. Сайфиддин Содиқов, 14. Беҳруз Саидмуродов, 15. Муҳаммадали Мусахонов, 18. Абубакир Шукуруллаев, 19. Азизбек Еримбетов.

Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:1
Голлар: Нурбек Сарсенбоев 13, Жамшидбек Рустамов 63 - Чон Хи Чон 4.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг