Ўзбекистон терма жамоаси юлдузи Европа клубига медал олиб келди
ЦСКА жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия Премьер-Лигасининг охирги турида “Нижний Новгород”га қарши ўйинда ассист қайд этиб, Sofascore таҳлил платформасидан юқори баҳога сазовор бўлди — 7,1.
2024/25 йилги мавсумнинг сўнгги турида Москва ЦСКАси “Нижний Новгород” устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Уchrашувнинг ҳал қилувчи вазиятларидан бири 90-дақиқада юз берди — 21 ёшли ўзбек футболчиси Аббосбек Файзуллаев Артём Шуманскийга аниқ узатма бериб, ўйиндаги иккинчи голга муаллифлик қилди.
Файзуллаев 76-дақиқада Марио Гайич ўрнига майдонга тушди ва дарҳол жамоанинг ҳужумкор ўйинини фаоллаштирди. Унинг майдондаги фаоллиги, топ билан ишлашдаги ишончли ҳаракатлари ва тезкор қарорлари мухлислар ва мутахассислар эътиборини тортди.
Sofascore платформаси Файзуллаевнинг бу ўйиндаги ҳаракатларини 7,1 балл билан баҳолади — бу захирадан майдонга тушган футболчи учун юқори кўрсаткич ҳисобланади. Таъкидлаш жоиз, Файзуллаев бу жорий мавсумда ЦСКА сафида бир неча бор самарали ўйин намойиш этиб, жамоа ўйинига таъсирини тобора оширмоқда.