locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Малайзиядаги халқаро мусобақада стартга тайёр

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давронбеков Фирдавсбек мусобақада Grey Gatsby лақабли от билан иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси вакили Малайзиядаги халқаро мусобақада стартга тайёр
photo: Ot sporti Uzbekistan

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича CSI1* ва CSIJ-B тоифасидаги халқаро мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давронбеков Фирдавсбек мусобақада Grey Gatsby лақабли от билан иштирок этади.

Шунингдек, старт тартиби ҳам аниқланди. Унга кўра, Фирдавсбек 25-июль куни бўладиган баҳсларда 15-старт рақами остида, 26-июль куниги беллашувларда эса 4-старт рақами остида майдонга чиқади.

Мазкур мусобақада 13 та давлатдан 17 нафар чавандоз иштирок этмоқда. Улар 🇰🇭 Камбоджа, Хитой, Хитой Тайпейи, Гонконг, Индонезия, Мўғулистон, Мьянма, Филиппин, Сингапур, Таиланд, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Уммон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Спортчимизга мусобақада омад, муваффақият ва ёрқин натижалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг