Ўзбекистон терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ливерпулга ўтиши мумкин
Айни пайтда Ҳусанов transfermarkt талқинига кўра 35 миллион евро нархга баҳоланган.
photo: gettyimages
Ўзбекистон терма жамоаси ва Manchester City ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Ливерпулга ўтиши мумкин.
Гап шундаки, мерсисайдликларнинг франциялик собиқ футболчиси Мамаду Сако Sky Sports телеканалидаги чиқишида «Ливерпул» анчадан буён Абдуқодир Ҳусановни кузатаётгани ва уни юқори баҳолашини маълум қилди.
Маълумотларга қараганда, шаҳарликлар ўзбек футболчиси учун 47 миллион евродан ошиқ маблағ тўлашга тайёр.
Аввалроқ, «Ливерпул» Ибраима Коанте билан хайрлашиши мумкинлиги хабар берилганди. Шунингдек, клуб раҳбарияти 34 ёшли яна бир марказий ҳимоячи Виржил ван Дейкка ўринбосар излаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Айни пайтда Ҳусанов transfermarkt талқинига кўра 35 миллион евро нархга баҳоланган.
Иброҳим Жалолов
Редактор