Ўзбекистон терма жамоаси сентябрда майдонга тушади, Қозоғистон билан ўйин эҳтимоли сақланиб қолмоқда
Тимур Кападзе терма жамоанинг режалари ҳақида гапирди, Аргентина ва Уругвай билан музокараларни тасдиқлади ва Қозоғистон билан ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Фақат сентябр учун маълумот бор. Қолган ойлар – октябр ва ноябр учун ҳозирча аниқ тасдиқ йўқ. Қачон эълон қилишса, билиб оламиз», — деди Кападзе.
Аргентина ва Уругвай билан ўйинлар ҳақида
Кападзенинг таъкидлашича, гап-сўзлар ростга яқин:
«Хитой ушбу терма жамоаларни ва бизларни мусобақага таклиф қилган. Улар келадими-йўқми — вақт кўрсатади».
Қозоғистон билан ўйин бўладими?
Қозоғистон ОАВда тарқалган хабарларга изоҳ берган мураббий бундай деди:
«Бу ўйин, эҳтимол, улар режасида бор. Менда ҳозирча расмий маълумот йўқ. Агар футбол ассоциацияси маълумот берса, қарорни биргаликда қабул қиламиз».
Ўзбекистон терма жамоаси илк марта ўз тарихида Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасига йўлланма олган. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.