locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Қозоғистонга омад тилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Қозоғистонга омад тилади
Расм: Gazeta.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе BorodAbata.kz нашрига берган интервьюсида жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичида қўллаб-қувватлагани учун қозоғистонлик футбол ишқибозларига миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон термаси мундиалга йўлланма олганидан сўнг Қозоғистондан кўплаб табриклар ва илиқ тилаклар олган.

— Ростдан ҳам Қозоғистондан жуда кўп табриклар келди. Мен ушбу мамлакатда унугмас фурсатларни ўтказганман. Қозоғистонда дўстларим жуда кўп. Мамлакатингизга қўллаб-қувватлагани учун катта раҳмат айтаман. Ахир биз — қариндош халқлармиз. Қозоғистон терма жамоаси ва қозоқ футболига омад тилайман. Улар ҳам мухлисларини хурсанд қилсин, — деди Кападзе.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец кетганидан сўнг терма жамоа бошқарувини Тимур Кападзе қабул қилиб олган ва жамоани тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига олиб чиқишга муваффақ бўлган. У ўйинчи сифатида Қозоғистоннинг «Актобе» клубида тўп сурган ва жамоа тарихида муҳим из қолдирган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг