locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида бир поғона юқорилади

Ўзбекистон терма жамоаси учта учрашув якунида жами 6,88 очко ишлаб олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси FIFA рейтингида бир поғона юқорилади
Фото: ЎФА

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) октябр ойидаги ўртоқлик учрашувларидан сўнг миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси бир поғона юқорилаб, 1416,61 очко билан жаҳон рейтингида 59-ўринни эгаллади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа FIFA кунлари доирасида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўзбекистон Эрон ва Сурия миллий жамоалари устидан ғалаба қозонган бўлса, Корея Республикасига имкониятни бой берди.

Ушбу баҳслар натижасида «оқ бўрилар» ҳисобидаги очколар қуйидагича ўзгарди:

  • Эронга қарши ғалаба — +6,83 очко;
  • Сурияга қарши ғалаба — +3,75 очко;
  • Корея Республикасига қарши мағлубият — −3,70 очко.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси учта учрашув якунида жами 6,88 очко ишлаб олди. Бу натижа жамоага FIFA рейтингида бир поғона юқорилаш имконини берди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг