Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 1 поғона юқорилади
Ўзбекистон Осиё қитъасининг энг кучли 6 жамоасидан бири бўлиб турибди.
Фото: ЎФА
ФИФА миллий терма жамоалар рейтингини янгилаганини эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1453,31 очко билан бир поғона юқорилаб, 54-ўринга кўтарилиб олди.
Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида CAFA Nations Cup турнирида иштирок этди. “Оқ бўрилар” мазкур мусобақада 4 та ўйин ўтказиб, 3 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди. Ушбу натижалар эвазига миллий жамоа FIFA рейтингида ўз ҳисобига 4,19 балл қўшиб олди.
Ўзбекистон Осиё қитъасининг энг кучли 6 жамоасидан бири бўлиб турибди. Улардан олдинги ўринларни Япония (1640,47), Эрон (1622,61), Жанубий Корея (1593,19), Австралия (1583,49) ва Қатар (1453,65) эгаллаб турибди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист