Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғинда Хитой ҳамда Арманистон клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Мазкур баҳслар машғулот учрашуви форматида ўтказилади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоа ушбу йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси йиғин давомида Хитой миллий жамоаси ҳамда Арманистоннинг “Урарту” клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳслар машғулот учрашуви форматида ўтказилади. Хитойга қарши беллашув 26 январь куни, “Урарту”га қарши учрашув эса 30 январь санасида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист