locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Суперлигаси илк бор хорижда намойиш этилади

Трансляциялар “Пахтакор” - “Насаф” баҳсидан бошланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари эндиликда Ироқда ҳам намойиш этилади. Ироқнинг Al Rabiaa Sports телеканали “Пахтакор”нинг чемпионат ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Манбага кўра, “Пахтакор” учрашувлари Ироқ ҳудудида эксклюзив тарзда намойиш этилади. Трансляциялар “Насаф”га қарши Суперлига баҳсидан бошланган.

Ироқ ОАВларида ушбу қарор “Пахтакор” сафида мамлакат терма жамоаси футболчилари Айман Ҳусайн, Башар Ресан ва Зайд Тахсин тўп тепаётгани билан ҳам боғланмоқда. Шу сабаб Тошкент клубининг учрашувларига ироқлик футбол мухлисларининг қизиқиши ошгани қайд этилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирча Al Rabiaa Sports томонидан айнан Ўзбекистон Суперлигаcидаги “Пахтакор” учрашувларини намойиш этиш тасдиқланган. Ўзбекистон Кубоги баҳслари ҳам ушбу трансляция пакетига кириши борасида аниқ маълумот эълон қилинмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг