locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон спорт раҳбарлари “Манчестер Сити”да меҳмон бўлишди

Гвардиола билан учрашув ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон спорт раҳбарлари “Манчестер Сити”да меҳмон бўлишди
Расм: Telegram

Айни кунларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ва қатор спорт ташкилотлари вакиллари Англиянинг Манчестер шаҳрида хизмат сафарида иштирок этмоқда.

Сафар доирасида МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, қўмита бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов “Манчестер Сити” клубига ташриф буюришди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов ҳам қатнашди.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги машғулот жараёнида меҳмонлар клубнинг тайёргарлик тизими, инфратузилмаси ва ёшлар билан ишлаш услуби билан яқиндан танишдилар. Бу ташриф алоҳида аҳамият касб этди, чунки “Сити” сафида айни пайтда ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам тўп сурмоқда. Унинг клуб таркибидаги иштироки ўзбек футболи учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Бундан аввал “Манчестер Сити”ни ўз ичига олган компания Ўзбекистонда футбол клуби сотиб олиш имконини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу жиҳатдан, мазкур ташриф келгусида икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичига йўл очиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг