Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади
Ўсмирлар жамоаси анъанавий Ривожланиш Кубоги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этишади.
Фото: ЎФА
U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугундан Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоа йиғиннинг иккинчи қисмини 18-24 февраль кунлари Минск шаҳрида давом эттиради ва анъанавий Ривожланиш Кубоги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этишади.
Ўзбекистонликлар мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Беларусь, Озарбайжон ва Россияга қарши баҳс олиб боради.
19 февраль
Беларусь – Ўзбекистон
20 февраль
Озарбайжон – Ўзбекистон
21 февраль
Россия – Ўзбекистон
Мураббийлар штаби томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг:

Розикжон Султонмуродов
Журналист