locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Андижонда йиғинга киришди

Йиғин давомида водий вилояти жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Андижонда йиғинга киришди
Фото: Ўзбекистон футзали

Кейинги ойда Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Дилшод Раҳматов бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоага номзод ўйинчиларнинг катта қисмини Олий лига 2-тур учрашувлари ўтказилаётган замонавий мажмуага йиғди ва дастлабки куни асосий эътиборни уларнинг жисмоний тайёрларлиги, тўп билан ишлаш, ўйин услубини шакллантириш сингари жиҳатларга қаратди.

Йиғин давомида водий вилояти жамоаларига қарши назорат учрашувлари ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Ўз навбатида ўсмирларимиз мамлакат миллий чемпионатининг муросасиз баҳсларини бевосита кузатиш асносида назарий билимларини ҳам бойитиш имкониятига эга бўлишяпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг