Ўзбекистон шахматчиси тарихда илк бор Номзодлар турнирида иштирок этади
Гоа шаҳрида Жаҳон кубоги учун баҳслар бўлиб ўтмоқда.
ФОТО: FIDE
Бугун, 19 ноябрь куни, Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтаётган 2025 йил Жаҳон кубоги чорак финал босқичи якунланди. Турнир ярим финалига Ўзбекистоннинг икки гроссмейстери — Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев йўл олди.
Шу тариқа, улардан бири тарихда илк бор Ўзбекистон вакили сифатида Номзодлар турнирида иштирок этадиган шахматчига айланади.
Ярим финалда Синдаров ва Якуббоев бир-бирига қарши баҳс олиб боради. Демак, улардан бири камида иккинчи ўринни эгаллаши аниқ. Номзодлар турнирига эса мусобақа якунларида энг яхши учлик йўлланма олади.
Жаҳон кубогининг 11-босқичи 31 октябрдан 27 ноябргача Гоа шаҳрида ўтказилмоқда. Турнирнинг мукофот жамғармаси 2 миллион долларни ташкил қилади.
Насрулло Каримов
Журналист