locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўртоқлик беллашувида Канадага мағлуб бўлди

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўртоқлик беллашувида Канадага мағлуб бўлди
Фото: ЎФА
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
01.06.2026, Як.
Канада
2
Ўзбекистон
0

Канаданинг Эдмонтон шаҳрида Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида Элдор Шомуродовда бир нечта голли вазиятлар юзага келди, аммо Элдор улардан фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ташаббусни қўлга олди. 58-дақиқада Жонатан Осорио ҳисобни очди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқаларида Жалден Нелсон Канаданинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган илк ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.

Канадага қарши баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида Нидерландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг