Ўзбекистон Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади
Ўйинда жами 6 та гол урилди.
Фото: ЎФА
Бугун, 15 сентябр куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Филиппинга қарши бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон таркибида Муҳаммадали Ўринбоев 30-дақиқада ҳисобни очди. Саидумархон Саиднуруллаев 60 ва 70-дақиқаларда икки марта гол урди. Рўзибой Файзуллаев 72-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Филиппин терма жамоаси сафида Жошуа Мерино 63-дақиқада гол урган бўлса, Ўзбекистоннинг яна бир голига Муҳаммадали Реимов 80-дақиқада муаллифлик қилди.Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади.