Ўзбекистон олимпия жамоаси ўртоқлик ўйинида Қирғизистондан устун келди
Учрашувда жами 4та тўп киритилди
Фото: ЎФА
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси ўртоқлик ўйини доирасида Қирғизистонга қарши ўйнади.
Унда ўзбекистонлик футболчилар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Беллашувда Самандар Мавлонқулов дубль қайд этган бўлса, яна бир гол Ойбек Ўрмонжонов номига қайд этилди. Қирғизистонликларнинг ягона голига эса Эрбол Абдузаҳапаров муаллифлик қилди.
Аввалроқ Ўзбекистон олимпия жамоаси Франция U-21 га мағлуб бўлгани маълум қилинганди.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон U-23 – Қирғизистон U-23 3:1
Голлар: Мавлонқулов 17, 55 (дубл), Ўрмонжонов 86 – Абдузаҳапаров 66.
Розикжон Султонмуродов
Журналист