locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди

Учрашув ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Нидерландияга қарши иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи баҳсдаги аламли мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган “оқ бўрилар” бу сафар кучли рақиб устидан 2:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Вакилларимиз таркибида голларга Азизбек Амонов ҳамда Асадбек Ўлмасалиев муаллифлик қилишди.

Учрашувда Фабио Каннаваро қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди: Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Нематов, Умар Эшмуродов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Каримов, Шерзод Эсанов, Русланбек Жиянов, Авазбек Ўлмасалиев, Умарали Рахмоналиев, Жасурбек Жалолиддинов, Азизбек Амонов, Шерзод Темиров, Игор Сергеев, Жамшид Искандеров, Достон Ҳамдамов.

Маълумот учун, мураббийлар штаби режасига кўра ва ўзаро келишувга мувофиқ, ушбу баҳс ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилди ҳамда ҳар бири 30 дақиқадан иборат икки бўлим шаклида ўтказилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг