locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон назорат ўйинида Нидерланцияга аламли мағлубиятга учради

Сўнгги дақиқада пеналтидан урилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида Нидерланцияга қарши майдонга тушди. Нью-Йоркдаги “Icahn” стадионида кечган қизиқарли баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими асосан нидерландияликларнинг назорати остида ўтди. 31-дақиқада ҳимоячи Жаҳонгир Ӯрозов ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва ҳакам дарвозамизга пеналти белгиланди. Ундан Коди Гакпо унумли фойдаланиб, ҳисобни очди — 1:0.

Иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Баҳснинг 86-дақиқасида рақиб футболчиси тўпни қўл билан ўйнагани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Соон жиҳатдан устунликка эришган “оқ бўрилар” босимни оширишди ва 90+1-дақиқада Игор Сергеев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади — 1:1.

Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган ўйиннинг сўнгги сонияларида (90+7-дақиқа) Нидерланция терма жамоаси яна бир бор пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Коди Гакпо нуқтадан адашмай, ўзининг дублини расмийлаштирди ва жамоасига ғалаба келтирди — 2:1.

Шу тариқа, Фабио Каннаваро шогирдлари тарихий мундиал олдидан ўтказилган сўнгги назорат ўйинида кичик ҳисобда мағлуб бўлишди. Маълумот учун, Нидерланция айни пайтда FIFA рейтингда 8-ўринни, Ўзбекистон эса 51-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг