locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон МТЖ Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кузда Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.

Манбага кўра, ўйин ноябр ойидаги халқаро танаффус вақтида бўлиб ўтиши режалаштирмоқда.

Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги ўйинини 15-ноябр куни Белгияга қарши ўтказади. Шундан сўнг, қозоғистонликларда бўш кунлар бўлади ва айнан шу даврда ушбу баҳс ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сўнгги учрашув 2022-йилнинг 16-ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ва унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг