locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штабга тажрибали мутахассислар жалб этилди

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган жамоамизнинг тиббий штабига бир қатор тажрибали мутахассислар жалб қилиниши режалаштирилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штабга тажрибали мутахассислар жалб этилди
photo: UFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида FIFA Series мусобақасида иштирок этишидан хабардорсиз.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган жамоамизнинг тиббий штабига бир қатор тажрибали мутахассислар жалб қилинади.

Хусусан, узоқ йиллар давомида Италия миллий терма жамоаси шифокори сифатида фаолият юритган, спорт тиббиёти ва ортопедия соҳасида катта тажрибага эга мутахассис Энрико Кастеллаччи #МиллийЖамоа тиббий штабда иш бошлайди. Кастеллаччи Италия футбол шифокорлари ассоциацияси президенти ҳамда Италия ортопед-травматологлари миллий ассоциацияси вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Шунингдек, терма жамоа тиббий штабига италиялик физиотерапевт — Симйоне Сиджилло ҳам жалб этилди. Ушбу мутахассис фаолияти давомида “Палермо”, “Салернитана” ва “Беневенто” клубларида ишлаган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг