locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши баҳсни «Пахтакор» стадионида ўтказади

Ушбу баҳс 1 октябрь куни соат 19:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши баҳсни «Пахтакор» стадионида ўтказади
photo: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши баҳсни «Пахтакор» стадионида ўтказади

Ушбу баҳс 1 октябрь куни соат 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасидаги навбатдаги ўртоқлик беллашувини 1 октябрь куни ўтказади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги «оқ бўрилар» шу куни Тошкентда Сурия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс «Пахтакор» стадионида соат 19:00 да бошланади.

Миллий жамоа 24 сентябрь куни Фарғонада Эронга қарши ўйнаб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Элдор Шомуродов беллашувда дубль қайд этган. Яна бир гол Ҳусайн Норчаев ҳисобида қайд этилганди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасида 6 октябрь куни сафарда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Турнир 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. B гуруҳида иштирок этадиган миллий жамоа кейинги босқич йўлида Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг