locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа футболчиларининг соғлом овқатланишини назорат қилиш, тикланиш жараёнларини яхшилаш ва умумий тайёргарлик сифатини ошириш мақсадида терма жамоа штабига испаниялик бош ошпаз ҳамда профессионал нутрициолог жалб этилди.

Бу ташаббус жамоа футболчиларининг тўғри овқатланиш тартибини сақлаш, энергия балансини таъминлаш ва ўйинлардаги жисмоний тайёргарликни юқори даражада ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари куч синашади. Барча учрашувлар “Ҳазза бин Зайд” стадионида ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг