Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 давомида «Атланта Юнайтед» базасида машғулот олиб боради
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда расмий баёнот берди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида ушбу АҚШ клубининг қароргоҳида (базасида) машғулотлар олиб боради. Мазкур спорт базаси 10 июндан эътиборан тўлиқ ҳамюртимиз ихтиёрига топширилади.
«Хуш келибсиз, Ўзбекистон», — деб қисқа ва самимий изоҳ қолдирган «Атланта» клуби ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси «К» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида қуйидаги жамоаларга қарши майдонга тушади:
- Колумбия (18 июн)
- Португалия (23 июн)
- ДР Конго (28 июн)
Маълумот учун, ЖЧ-2026 жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар бўлиб ўтади. Дунёнинг энг нуфузли турнирига илк бор учта мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Амалдаги чемпион эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.