locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси нуфузли турнирда иштирок этади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси нуфузли турнирда иштирок этади
ФОТО: UzbekistanFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги FIFA кунларида “CAFA Nations Cup-2025” турнирида иштирок этади.

Ушбу мусобақада 8 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинлар ўтказади. Гуруҳ ғолиблари финалда тўқнаш келса, 2-ўринни эгаллаган жамоалар 3-ўрин учун баҳсга киришади.

Турнирга Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Мусобақада қуйидаги жамоалар қатнашиши режалаштирилмоқда: Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Уммон ва Малайзия.

Эслатиб ўтамиз, “CAFA Nations Cup” турнири илк бор 2023-йилда ўтказилган ва унда Эрон чемпион бўлган. Форслар финалда Ўзбекистонни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг