Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мутахассислар қўшилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мутахассислар қўшилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мутахассислар билан тўлдирилди.
Сильвано Котти — физиотерапевт.
Кўп йиллик халқаро тажрибага эга Сильвано Котти фаолияти давомида Италия миллий терма жамоаси, "Интер" , "Милан" , "Челси" , "Рома" ҳамда Хитой миллий терма жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган.
Андреа Юлиано — спорт нутритсиологи.
Андреа Юлиано — биолог-нутритсиолог ва спорт нутрицияси бўйича мутахассис. У фаолияти давомида "Удинезе" клубида ҳамда Швейцария U-21 терма жамоаси билан ишлаган.
Янги мутахассислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт овқатланиши йўналишларида фаолият олиб боради.