locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинларига тайёргарликни бошлади
Фото: Ўзбекистон футзали

Жорий йил ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган ВИ Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этиши режалаштирилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан мазкур йиғин учун Олий Лига сўнгги тур учрашувларида фаол иштирок этиб, ўзини ижобий томондан кўрсатган 16 нафар футболчи саралаб олинди. Улар орасида миллий терма жамоа таркибига илк бор чақирилган футболчилар ҳам мавжуд.

Йиғиннинг дастлабки кунида мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини мустаҳкамлаш, жамоавий ўйинни яхшилаш, майдондаги ўзаро тушунишни кучайтириш, боғламли ҳаракатларни шакллантириш, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш ва турли комбинацияларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратди.

Тайёргарлик жараёни доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қўшни Қозоғистон терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказишни ҳам режалаштирган. Мазкур назорат ўйини 2025-йил 16-октябр куни, соат 17:00 да “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг