Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди
Бу ҳақида УФА расмий саҳифаси орқали маълум қилинди.
photo: Surxon fk
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов муваффақиятли операция қилинди.
Футболчида ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси томонидан хорижий ва маҳаллий спорт шифокорлари билан биргаликда тегишли муҳокамалар олиб борилди.
Муттахассислар хулосасига кўра, футболчининг тезроқ сафга қайтиши ҳамда жароҳат қайтарилишининг олдини олиш мақсадида операция амалиёти бажарилди.
Ҳозирда футболчининг ҳолати барқарор бўлиб, реабилитация жараёни бошланади. Дастлабки режаларга кўра, Беҳруз Каримов тахминан 1 ой муддатда сафга қайтиши кутилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор