locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Тарихда илк бор 2029 йилда аёллар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига тайёргарлик режалари муҳокама қилинди
Фото: ЎФА

Юртимиз сўнгги йилларда ФИФА ва ОФК миқёсидаги йирик мусобақаларни қабул қилиш борасида катта қадамлар ташламоқда.

Хусусан, тарихда илк бор 2029 йилда аёллар ўртасидаги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилади.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида мазкур мусобақага тайёргарлик режалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ЎФА раҳбарияти, ОФК бош котибининг ўринбосари Шин Ман Гил, ОФК мусобақаларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Аваз Бердиқулов ва мусобақаларни ўтказиш менежери Хинан Йин иштирок этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг