Хайр, Ўзбекистон кубоги 2025!
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон кубоги B гуруҳининг иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“Лочин” меҳмони бўлган “Андижон” 2:1 ҳисобида кутилмаганда мағлубиятга учради. Натижада “бургутлар” Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиби сифатида мусобақа билан хайрлашди.

2023-йилги Кубок соҳиби Насаф 2024-йил гуруҳ босқичида қолиб кетди. 2024-йилги Кубок соҳиби Андижон эса 2025-йил гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Қизиқарлиси 2025 йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Андижон шаҳридаги “Бобур арена” ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Иброҳим Жалолов
Редактор