Ўзбекистон Кубоги–2026 финалига 2 кун қолди!
Мамлакатимиз футзалининг яна бир нуфузли мусобақаси — Ўзбекистон Кубогининг 2026 йилги мавсуми ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Катта ФИНАЛ учрашуви бошланишига атиги икки кун қолди!
Финал баҳсида амалдаги Кубок соҳиби — Жиззахнинг “BMB PFC” жамоаси 2026 йилги мавсум кашфиёти, Олий лиганинг кумуш медали совриндори — Тошкентнинг “SQB” жамоасига қарши майдонга тушади.
3-июн, 2026 йил
Соат 18:00
“Юнусобод” спорт мажмуаси, Тошкент шаҳри
Замонавий ва ҳужумкор футзал намойиш этаётган ушбу жамоалар ўртасидаги ФИНАЛ баҳси мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этиши кутилмоқда. Кескин курашлар, чиройли комбинациялар, бетакрор голлар ва юқори даражадаги маҳорат намуналаридан баҳраманд бўлишни истасангиз “Юнусобод” спорт мажмуасига албатта ташриф буюринг!
Учрашув якунида Ўзбекистон Кубоги–2026 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.