locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” ўз майдонида “Олимпик”га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FC OLIMPIK

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Шўртан” ва “Олимпик” ўзаро тўқнаш келди ва якунда ғузорликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 13-дақиқада Темур Мамасиддиқов томонидан очилди. 69-дақиқада эса Шаҳбоз Нуриддинов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Сирожиддин Қўзиев пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Шўртан” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 4 тага етказиб, “D” гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Шўртан” 3:0 “Олимпик”

Голлар: Темур Мамасиддиқов 13' (1:0), Шаҳбоз Нуриддинов 69' (2:0), Сирожиддин Қўзиев 90+5' (3:0).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг