locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” “Иштихон” дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” “Иштихон” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Иштихон” учрашуви бўлиб ўтди ва унда ғузорликлар йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 41-дақиқада Азизбек Пирмуҳаммадов томонидан очилди (1:0). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Ғанишер Қодиров ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (2:0).

61-дақиқада Сирожиддин Қўзиев пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни янада йириклаштирди (3:0). 74-дақиқада Чорийор Турсунқулов жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди (4:0).

Шунингдек, Миркомил Абдураззоқов 80 ва 90+3-дақиқаларда гол уриб, учрашувга нуқта қўйди (6:0).

Шу тариқа, “Шўртан” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 7 тага етказиб олиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “D” гуруҳи, 3-тур

“Шўртан” 6:0 “Иштихон”

Голлар: Азизбек Пирмуҳаммадов 41' (1:0), Ғанишер Қодиров 45+2' (2:0), Сирожиддин Қўзиев 61' пен (3:0), Чорийор Турсунқулов 74' (4:0), Миркомил Абдураззоқов 80' (5:0), Миркомил Абдураззоқов 90+3' (6:0)

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг