locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” “Арал”ни енгиб, чорак финалга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Шўртан” “Арал”ни енгиб, чорак финалга йўл олди
ФОТО: FC Sho'rtan

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Шўртан” ва “Арал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 27-дақиқада Темур Мамасиддиқов томонидан очилди. 41-дақиқада Нуриддин Ҳасанов фарқни иккига етказди.

60-дақиқада Дониёр Нарзуллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 87-дақиқада эса Зулпуқар Қуанышбаев меҳмонларнинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Асадбек Саитхонов ҳисобдаги фарқни яна учтага етказиб қўйди.

Шу тариқа, “Шўртан” чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги | 1/8 финал

“Шўртан” 4:1 “Арал”

Голлар: Темур Мамасиддиқов 27' пен (1:0). Нуриддин Ҳасанов 41' (2:0), Дониёр Нарзуллаев 60' (3:0), Зулпуқар Қуанышбаев 87' (3:1), Асадбек Саитхонов 90+3' (4:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг