locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сементчи” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сементчи” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган баҳсда “Сементчи” ва “Хоразм ФА” ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар жанговор дурангга имзо чекишди.

Дастлаб, ҳисоб 10-дақиқада Отабек Эркаев томонидан очилди (0:1). 58-дақиқада Жамшидбек Бойжонов хоразмликларнинг устунлигини мустаҳкамлади (0:2).

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса “Сементчи” икки та гол уриб кетиб, камбек амалга оширди.

Шу тариқа, томонлар бир очкодан бўлишиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Сементчи” 2:2 “Хоразм ФА”

Голлар: Отабек Эркаев 10' (0:1), Жамшидбек Бойжонов 58' (0:2), Дилшодбек Умрзоқов 90+1' (1:2), Шоҳруҳбек Жалолов 90+5' (2:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг