locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Цементчи” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Цементчи” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди
ФОТО: FC So'g'diyona

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда “Сўғдиёна” ва “Цементчи” ўзаро баҳс олиб борди ва якунда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 5-дақиқада Саҳоб Рашидов томонидан очилди (1:0). 36-дақиқада эса Сардорбек Эркинов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).

Иккинчи бўлим бошида Сардорбек Ҳошимов ҳисобдаги фарқни учтага етказган бўлса (3:0), орадан беш дақиқа ўтиб Ҳошимовнинг ўзи дублни расмийлаштирди (4:0).

Шу тариқа, “Сўғдиёна” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб, “А” гуруҳида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

“Сўғдиёна” 4:0 “Цементчи”

Голлар: Саҳоб Рашидов 5' (1:0), Сардорбек Эркинов 36' (2:0), Сардорбек Ҳошимов 51' (3:0), Сардорбек Ҳошимов 56' (4:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг