locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” сафарда “Арал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” сафарда “Арал”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: FC ARAL

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган “Арал” ва “Сўғдиёна” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда жиззахликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 27-дақиқада Саҳоб Рашидов томонидан очилди (0:1). 84-дақиқада эса Сардорбек Эркинов устунликни мустаҳкамлаб қўйди (0:2).

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Самандаржон Мавлонқулов ҳисобни йирик кўринишга келтирди (0:3).

Шу тариқа, “Сўғдиёна” Кубок баҳсларини ғалаба билан бошлаб, уч очко эгасига айланди.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Арал” 0:3 “Сўғдиёна”

Голлар: Саҳоб Рашидов 27' (0:1), Сардорбек Эркинов 84' (0:2), Самандаржон Мавлонқулов 90+5' (0:3).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг