locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Хоразм ФА”ни қийинчиликсиз мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Сўғдиёна” “Хоразм ФА”ни қийинчиликсиз мағлуб этди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда “Сўғдиёна” ўз майдонида “Хоразм ФА”ни қабул қилди ва йирик 4:0 ҳисобига эга бўлди.

Дастлаб ҳисоб 11-дақиқада Саҳоб Рашидов томонидан очилди (1:0). 21-дақиқада эса Сардорбек Эркинов фарқни иккига етказди (2:0) ва 41-дақиқада дублни расмийлаштирди (3:0).

61-дақиқада Умид Султонов учрашувга мантиқий нуқта қўйди (4:0).

Шу тариқа, “Сўғдиёна” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 9 тага етказиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “А” гуруҳи, 3-тур

“Сўғдиёна” 4:0 “Хоразм ФА”

Голлар: Саҳоб Рашидов 11' (1:0), Сардорбек Эркинов 21' (2:0), Сардорбек Эркинов 41' (3:0), Умид Султонов 61' (4:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг