Ўзбекистон Кубоги. Саккизта гол киритилган ўйинда “Зомин” “Андижон FA”дан устун келди
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Зомин” ва “Андижон FA” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда мезбонлар йирик 5:3 ҳисобига ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада Умиджон Тург‘унов томонидан очилди (1:0). 27-дақиқада Сергей Прохоров фарқни иккитага етказди (2:0). 31-дақиқада Абдувоҳид Охтаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди (3:0).
39-дақиқада Акбар Худойбердиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (3:1). 53-дақиқада Бахтиёр Тожиев ҳисобни янада йириклаштирди (4:1).
58-дақиқада Абдувоҳид Охтаев дублни расмийлаштирди (5:1). 70-дақиқада Муҳаммадийор Ҳурхонов ҳисобни қисқартирди (5:2). 90+3-дақиқада эса Патиддин Зухриддинов меҳмонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди (5:3).
Шу тариқа, “Зомин” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 4 тага етказиб олди, бироқ гуруҳда қолиб кетди.
Ўзбекистон Кубоги | “F” гуруҳи, 3-тур
“Зомин” 5:3 “Андижон FA”
Голлар: Умиджон Тург‘унов 7' (1:0), Сергей Прохоров 27' (2:0), Абдувоҳид Охтаев 31' (3:0), Акбар Худойбердиев 39' автогол (3:1), Бахтиёр Тожиев 53' (4:1), Абдувоҳид Охтаев 58' (5:1), Муҳаммадийорбек Ҳурхонов 70' (5:2), Патиддин Зухриддинов 90+3' (5:3)
Четлатиш: Дийёрбек Тожиев 85' (Зомин)