Ўзбекистон Кубоги. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Зомин” билан дуранг ўйнади
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган баҳсда “Қўқон-1912” ва “Зомин” ўзаро тўқнаш келди ва якунда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Жавоҳир Ҳусанов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Алишер Мўминов орадағы мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, жамоалар биринчи турда бир очкодан бўлишиб олди.
Ўзбекистон Кубоги | 1-тур
“Қўқон-1912” 1:1 “Зомин”
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов 16' (1:0), Алишер Мўминов 73' (1:1).
Насрулло Каримов
Журналист