locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Олимпик MobiUz” “Жайҳун”ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Олимпик MobiUz” “Жайҳун”ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда “Олимпик MobiUz” ўз майдонида “Жайҳун”ни қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 5-дақиқада Нурлан Иброимов томонидан очилди (1:0). 71-дақиқада Муҳаммадали Рейимов фарқни иккитага етказди.

75-дақиқада Рейимовнинг ўзи дублни расмийлаштирди (3:0). 82-дақиқада Ғиёсжон Ризақулов пеналтини аниқ амалга оширди (4:0). 85-дақиқада эса Бегис Қуанышбоев жамоасининг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди (4:1).

Шу тариқа, “Олимпик MobiUz” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “H” гуруҳи, 3-тур

“Олимпик MobiUz” 4:1 “Жайҳун”

Голлар: Нурлан Иброимов 5' (1:0), Муҳаммадали Рейимов 71' (2:0), Муҳаммадали Рейимов 75' (3:0), Ғиёсжон Ризақулов 82' пен (4:0), Бегис Қуанышбоев 85' (4:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг