locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. ОКМК даҳшатли камбек эвазига “Насаф”ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. ОКМК даҳшатли камбек эвазига “Насаф”ни мағлуб этди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги 2-туридан ўрин олган баҳсда ОКМК ва “Насаф” ўзаро баҳс олиб борди ва якунда олмаликликлар даҳшатли камбек эвазига ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 9-дақиқада Драган Черан томонидан очилди (0:1). 36-дақиқада эса словениялик футболчи дублини расмийлаштирди (0:2).

Иккинчи бўлимда ОКМК учта гол уриб, ғалабани илиб кетди. Дастлаб, Али Абдураҳмонов 48-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса (1:2), Рубен Санчез 77-дақиқада мувозанатни тиклади (2:2).

Учрашув якунланишига беш дақиқа қолганида Али Абдураҳмонов жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, ОКМК ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 3 тага етказиб олди.

Ўзбекистон Кубоги | 2-тур

ОКМК 3:2 “Насаф”

Голлар: Драган Черан 9' (0:1), Драган Черан 36' (0:2), Али Абдураҳмонов 48' (1:2), Рубен Санчез 77' (2:2), Али Абдураҳмонов 86' (3:2).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг