locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон кубоги. Навбаҳор Қорақалпоғистон ФА жамоаси дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урди

Ўзбекистон кубоги F гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — Қорақалпоғистон ФА баҳси якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон кубоги. Навбаҳор Қорақалпоғистон ФА жамоаси дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урди
photo: Navbahor FK

Ўзбекистон кубоги F гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — Қорақалпоғистон ФА баҳси якунланди. Тошкентдаги «Олимпия» стадионида ўтган учрашувда наманганликлар йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги голларга Адилбек Отебаев (автогол), Алекс Фернандес (дубль), Катулонди Кати, Дилшоджон Комилов, Хабибулло Жапаралиев, Аббос Ғуломов (дубль) ва Ваня Илич муаллифлик қилди.

Шу тариқа F гуруҳида дастлабки тур баҳслари якунланди. Аввалроқ «Хоразм» ФарДУни мағлуб этганди. Тўплар нисбатига кўра «Навбаҳор» гуруҳ пешқадамига айланди, «Хоразм» эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

2-тур учрашувлари 18 май куни бўлиб ўтади. Унда «Хоразм» — «Навбаҳор» ҳамда Қорақалпоғистон ФА — ФарДУ баҳслари ташкил этилади.

Ўзбекистон кубоги
F гуруҳи. 1-тур
Навбаҳор — Қорақалпоғистон ФА 9:0
Голлар: Адилбек Отебаев 23-автогол (1:0), Алекс Фернандес 32 (2:0), Катулонди Кати 33 (3:0), Дилшоджон Комилов 40 (4:0), Алекс Фернандес 68 (5:0), Хабибулло Жапаралиев 74 (6:0), Аббос Ғуломов 79 (7:0), Аббос Ғуломов 87 (8:0), Ваня Илич 90 (9:0).

Навбаҳор: Валижон Раҳимов, Саидазамат Мирсаидов, Дилшоджон Комилов, Диёр Холматов, Шоҳмалик Комилов, Исохон Мусохонов, Катулонди Кати, Анри Чичинадзе, Аббосжон Ғуломов, Муҳаммадали Усмонов, Алекс Фернандес.
Қорақалпоғистон ФА: Али Пухарбаев, Олжабек Муратов, Саулатбек Реймов, Дилшод Маҳмудов, Амирбек Отемисов, Адҳамбек Бекчанов, Адилбек Отебаев, Қуватбай Худойбердиев, Дониёр Саидмуродов, Амир Зайиров, Самандар Кокленов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг