locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” гуруҳ босқичини йирик ғалаба билан бошлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Насаф” гуруҳ босқичини йирик ғалаба билан бошлади
ФОТО: FC Nasaf

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган баҳсда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида “Навоий ФА”ни қабул қилди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 2-дақиқадаёқ Диёрбек Асомиддинов томонидан очилди (1:0). 52-дақиқада Суҳроб Нуриллоев фарқни иккига етказди (2:0). Орадан уч дақиқа ўтиб Давронбек Усмонов жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди (3:0).

77-дақиқада Драган Черен ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. 87-дақиқада Шерзод Рауфов навоийликларнинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди. 90+3-дақиқада эса Акмал Мозговой ҳисобни 5:1 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Насаф” гуруҳ босқичини муваффақиятли бошлаб, уч очкони қўлга киритди.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Насаф” 5:1 “Навоий ФА”

Голлар: Диёрбек Асомиддинов 2' (1:0), Суҳроб Нуриллоев 52' (2:0), Давронбек Усмонов 55' (3:0), Драган Черен 77' (4:0), Шерзод Рауфов 87' (4:1), Акмал Мозговой 90+3' (5:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг