locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро тўқнаш келди ва якунда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада Абдуллоҳ Ёлдошев томонидан киритилди (0:1).

Шу тариқа, “Локомотив” ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 6 тага етказиб олди. Гарчи “Бунёдкор” билан бир хил очко тўплаган бўлса-да, “темирйўлчилар” ўз юришини гуруҳ босқичида якунлади.

Аксинча, “Бунёдкор” мағлубиятга учраганига қарамай, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон Кубоги | “Г” гуруҳи, 3-тур

“Бунёдкор” 0:1 “Локомотив”

Гол: Абдуллоҳ Ёлдошев 71' (0:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг