locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Ўлим гуруҳи”нинг сўнгги иштирокчиси аниқланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Ўлим гуруҳи”нинг сўнгги иштирокчиси аниқланди
ФОТО: UZPFL

Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда “Қорақалпоғистон ФА” ва “Навоий ФА” ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувда ҳисоб 70-дақиқада Муҳаммад Одилов томонидан очилди (0:1). Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Раҳматулло Эгамбердиев жавоб тўпини киритди (1:1).

Асосий вақт дуранг билан якунлангач, томонлар пеналтилар сериясига мурожаат қилди. Лотореяда эса омад навоийликларга кулиб боқди “Ҳ” гуруҳининг сўнгги иштирокчисига айланди.

Маълумот учун, ушбу гуруҳдан “Пахтакор”, ОКМК ва “Насаф” ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Кубоги | Саралаш босқичи

“Қорақалпоғистон ФА” 1:1 (пен. 2:3) “Навоий ФА”

Голлар: Муҳаммад Одилов 70' (0:1), Раҳматулло Эгамбердиев 90+3' (1:1).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг