Ўзбекистон кубоги. «Қизилқум» меҳмонда ғалаба қозонди
Навоий ва Термиз жамоалари ўзаро беллашди.
Фото: UzPFL
Ўзбекистон кубоги 3‑турида “Қизилқум” меҳмонда ТерДУ билан ўйнади.
Голларга бой кечган ўйинда навоийликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Раҳматуллаев дублга эришди. Усмонов ва Шебетун биттадан гол урди. ТерДУ сафида Ҳушбақов ҳам мезбонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Қизилқум” 3 очко билан Ўзбекистон кубогидаги иштирокини якунлади. терДУ эса бирорта ҳам очко тўплай олмади.
ТерДУ — Қизилқум 1:4
Голлар: Ҳушбақов 61 — Усмонов 9, 71 (дубл), Раҳматуллаев 81, Шебетун 87.
Розикжон Султонмуродов
Журналист