locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Кубоги. “Қизилқум” “Андижон ФА” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Кубоги. “Қизилқум” “Андижон ФА” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди
ФОТО: QIZILQUM PFK

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган “Қизилқум” ва “Андижон ФА” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва якунда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 25-дақиқада Даврон Анваров томонидан очилди (1:0). Иккинчи бўлим бошида Диёр Раҳматуллаев устунликни мустаҳкамлади (2:0).

Файзуллобек Жуманқўзиев 66-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига келтирган бўлса, Дилшоджон Комилов иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, “Қизилқум” биринчи турда йирик ғалабага эришиб, уч очко эгасига айланди.

Ўзбекистон Кубоги | 1-тур

“Қизилқум” 4:0 “Андижон ФА”

Голлар: Даврон Анваров 25' (1:0), Диёр Раҳматуллаев 51' (2:0), Файзуллобек Жуманқўзиев 66' (3:0), Дилшоджон Комилов 90+2' (4:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг